Бектемирда 23 ёшли йигит бошқарувидаги юк машинаси «Cоbalt» устига ағдарилиб кетди — видео

Тошкент вилояти Бектемир туманида 23 ёшли йигит бошқарувидаги «Howo» русумли юк машинаси «Cоbalt» устига ағдарилиб кетди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, йўл транспорт ҳодисаси «Howo» русумли юк машинаси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши оқибатида содир бўлган. «Cоbalt» ҳайдовчсии имкон қадар автомабилни четга олишга ҳаракат қилган бўлсада юк машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, «Cobalt»нинг устига ағдарилгани қайд этилган.

ЙТҲ содир бўлган йўл бориб ўрганилганда, хавфли бурлишда огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилгани айтилган. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида «Cоbalt»да бўлган 1988 йилда туғилган К.М. исмли аёл тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, юк машина ҳайдовчиси ишлаётган корхонага бориб, тушинтириш ишлари олиб борилганда унинг корхонада иш бошлаганига эндигина 5 кун бўлгани аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззах шаҳрида «Howo» юк автомобили ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қамчиқ довонида «Mercedes Sprinter» русумли автомобилда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар