«Йигитларим бир оз қизишиб кетди». Тимати Шаҳзода Муҳаммедованинг турмуш ўртоғидан узр сўради

Россиялик машҳур ҳип-ҳоп устаси Тимати Шаҳзода Муҳаммедованинг турмуш ўртоғи Марат Хайруллаевичдан узр сўраб, бирга бир столда ўтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда актрисанинг турмуш ўртоғи Instagram story’сида маълум қилди.

Коллаж: «Tez News»

Маълум бўлишича, Марат Хайруллаевич 17 январь куни туғилган кунини нишонлаш мақсадида Дубай шаҳридаги «Osh Dubai» ресторанида стол буюртма қилган. Шу куни у оиласи ва дўстлари даврасида ресторанга келиб, стол атрофига йиғила бошлаган.

Шундан сўнг ресторан ходимлари келиб, бу жой Тимати томонидан банд қилинганини айтиб, бошқа жойга ўтишларини сўраган. Марат ва унинг оиласи бошқа столга ўтиб ўтирган ва у туғилган кун кайфиятини обуначилари билан бўлишиш мақсадида Instagram’да жонли эфир ташкил қилган. Тиматининг тансоқчиси келиб, Маратга рэпер ўтирган ресторанда жонли эфир қилиш мумкин эмаслигини айтиб, эфирни тугатишни сўраган.

«Бу ҳолат мени бироз тушкунликка туширди ва биз ўрнимиздан туриб бошқа ресторанга кетдик. ‘Osh Dubaiʼ ресторани ўзининг профессионал эмаслигини, Тимати эса такаббурлигини кўрсатиб қўйди», — деб ёзган актрисанинг турмуш ўртоғи.

Кейинроқ Тимати Маратнинг Instagram’ига ёзиб, ундан узр сўраган.

«Кечирасиз, дўстим. Йигитларим бироз қизишиб кетди. Узоққа кетмаган бўлсангиз, келинг, бирга ўтирамиз. Туғилган кунингиз билан. Эътибор берманг», — деб ёзган Тимати.

Скрин: Instagram / @marat_khayrullaevich

Аввалроқ актриса Шаҳзода Муҳаммедова турмуш ўртоғи Марат ва қизи билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларида байрамни нишонлаётгани ҳақида хабар берилганди.

Шоу-бизнес