Ўзбекистонда 2020 йилда «тонировка» учун ундирилган маблағлар миқдори маълум қилинди

Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан автотранспорт воситаларидан уларнинг ойнасини тусини ўзгартириб (қорайтириб) фойдаланиш учун 2020 йилда 50 758 та рухсатнома берилиб, салкам 190 миллиард сўм тўлов сифатида ундирилгани маълум бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Tez News»

Автомашиналар олд ва орқа ойналарининг туси ўзгартирилиши (қорайтирилишига) рухсат берилгунга қадар фақатгина тегишли хизмат автомобилларнинг ойналарини қорайтириши мумкин эди. Вазирлар маҳкамасининг 18 июль 2018 йилдаги 547-сонли қарори асосида бугунги кунда ҳар бир автомобилнинг орқа ойналари ёки олд-орқа ойналарини тўлов асосида ўзгартириш қорайтиришга рухсат берилган. Натижада давлат бюджетига бир неча юз миллиард сўм қийматида тушумлар кела бошлаган.

Шунингдек, юқоридаги ҳукумат қарорига 2019 йил 2 августдаги 646-сон ва 2020 йил 9 октябрдаги 635-сон қарорлари билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, «тонировка» нархлари икки баробарга арзонлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ДЙҲХХ органлари томонидан автотранспорт воситаларидан уларнинг ойнасини тусини ўзгартириб (қорайтириб) фойдаланиш учун:

  • 2019 йил 5 августдан (646-сонли қарор кучга киргандан сўнг) 2019 йил 31 декабрь кунига қадар 31 367 та рухсатнома берилиб, жами 113 миллиард 980 миллион сўм пул маблағлари;
  • 2020 йил 1 январдан 31 декабрь кунига қадар 50 758 та рухсатнома берилиб, жами 188 миллиард 395 миллион сўм пул маблағлари;
  • 2020 йил 1 январдан 9 октябрь кунига қадар 28 326 та рухсатнома берилиб, жами 135 миллиард 638 миллион сўм пул маблағлари;
  • 2020 йил 10 октябрдан (635-сонли қарор кучга киргандан сўнг) 31 декабрь кунига қадар 22 432 та рухсатнома берилиб, жами 52 миллиард 757 миллион сўм пул маблағлари;
  • 2019 йил 5 августдан 2020 йил 31 декабрь кунига қадар 82 125 та рухсатнома берилиб, жами 302 миллиард 635 миллион сўм пул маблағлари Ҳукумат қарорига асосан тўлов сифатида ундирилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 635-сон қарори кучга киргач, (енгил шахсий автомобилларни орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан (2 миллион 230 минг) БҲМнинг 5 бараварига (1 миллион 115 минг) ўзгартирилган) фуқаролар томонидан автомобилларни орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш)га талаб ортиб кетган, яъни илгари бир кунда ўртача 120 та рухсатнома берилган бўлса, қарор кучга киргач, бир кунда ўртача 320 та рухсатнома берила бошланган.

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда «тoнировка» сабабли автоҳалокат содир бўлмаганини маълум қилганди.

Янгиликлар