Учқўрғонда «темир дафтар»га киритилган 521 нафар фуқаронинг 81 фоизи иш билан таъминланди (фото)

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманидаги 2-сектор ҳудудида бўлиб, «темир дафтар»га киритилган хонадонлар эгалари билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, сектор ҳудудида 15 та маҳалла жойлашган бўлиб, улардаги 7125 та хонадондан 351 таси камбағаллар тоифасига киритилганди. Ўтказилган хатлов натижасида янги 92 та ёрдамга муҳтож оила аниқланиб, уларнинг жами сони 443 тага етган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 243 та оила камбағаллик тоифасидан чиқарилди. «Темир дафтар»га киритилган хонадонлардаги 521 нафар меҳнатга лаёқатли шахснинг 426 нафари — 81 фоизи иш билан таъминланган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокими дастлаб «Қозоқовул» маҳалласида бўлиб, бу ердаги эҳтиёжманд оилалар аҳволини ўрганган ва уларга ёрдам кўрсатиш юзасидан топшириқлар берган.

«Уйма-уй юриб, шунга гувоҳ бўляпмизки, аксарият хонадонларда 20-30 сотихдан ер майдони бор, бироқ ўз ҳолига ташлаб қўйилган, қаровсиз. Ўт-ўлан, ажриқ босиб ётибди. Ваҳоланки, 2 ёки 4 сотихли иссиқхоналар қуриб, йилига камида 15-20 миллион сўмдан даромад олиш мумкин. Aйтайлик, бошланишига бодринг, кейин кўкат экиб, сўнг кўчат етиштириш билан шуғулланса бўлади. Бу билан ўзини ўзи иш билан таъминлашга, қолаверса, камбағал оилалар қатламини буткул тарк этишга эришиш мумкин», — деди Хайрулло Бозоров.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Хайрулло Бозоров Попдаги 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти билан танишгани ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, вилоят ҳокими лойиҳа қиймати 27 миллиард сўм бўлган сув иншоотини бориб кўргани хабар қилинган.

Янгиликлар