Ўзбекистонда яқин кунларда ҳам ҳаво ҳарорати совишда давом этади

«Ўзгидромет» 20 ноябрь, жума куни Ўзбекистон ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, 19–24 ноябрь кунларида Ўзбекистонда ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматлардан 10–15 даражага паст бўлган совуқ об-ҳаво сақланиб туради.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11–13 даража совуқ, кундузи 0–2 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража совуқ, кундузи 8–13 даража совуқ бўлади.

Aввалроқ «Ўзгидромет» Ўзбекистон ҳудудида шторм огоҳлантириш эълон қилганди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистонга 18–20 ноябрь кунлари Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.

Янгиликлар