Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази Чимён тоғ зонасида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Фото: Twitter

Таъкидланишича, 2020 йил 19 ноябрь Тошкент вақти билан соат 08:00 дан 20 ноябрь соат 08:00 гача Чимён тоғ зонаси (денгиз сатҳидан 2000 метр баландлик)да қор кўчки хавфи эълон қилинган.

Aввалроқ «Ўзгидромет» Ўзбекистон ҳудудида шторм огоҳлантириш эълон қилганди. Таъкидланишича, 18–20 ноябрь кунлари Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 15 даражага совиб кетиши маълум қилинган.

Янгиликлар