Тошкент ҳайвонот боғи жониворлари биринчи қорни қандай кутиб олди? — фото

Тошкент ҳайвонот боғи пойтахтда ёққан биринчи қорни у ерда яшаётган жониворлар қандай кутиб олганини ўз саҳифаларида намойиш этди.

«Совуқ об-ҳаво ва қор ўзбекистонликларнинг ҳаммасини ҳам қувонтирмаслиги мумкин, аммо бу мавсум Тошкент ҳайвонот боғидаги жониворларни сўзсиз бахтиёр қилади.⠀

Ҳайвонлар ҳаётдан завқланадилар — умбалоқ ошиб, зўр иштиёқ билан суратга тушадилар ва пахмоқ қўллари билан қор парчаларини тутадилар. Бир сўз билан айтганда бундай ҳаво уларга жуда ёқади», дейилади хабарда.

Фото: Тошкент ҳайвонот боғи

Фото: Тошкент ҳайвонот боғи

Фото: Тошкент ҳайвонот боғи

Фото: Тошкент ҳайвонот боғи

Фото: Тошкент ҳайвонот боғи

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзгидромет» Ўзбекистон ҳудудида шторм огоҳлантириш эълон қилганди. Хабарда республика ҳудудига 18–20 ноябрь кунлари Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилаётгани айтилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида чорраҳалар 18 ноябрь куни тушдан сўнг ёққан қор туфайли 10 баллик (қизил даражадаги) тирбандликлар ичида қолгани хабар қилинган.

Янгиликлар