Ўзбекистонда туман бюджети харажатларининг 5 фоизида аҳоли фикри инобатга олинади

«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасига кўра мамлакатда туман бюджети харажатларининг 5 фоизида аҳоли фикри инобатга олинади.

Kalkulyator

Фото: «Tez News»

Шавкат Мирзиёевнинг туман бюджети харажатларини шакллантиришда маҳаллий аҳоли ва жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш қарори юзасидан ишлаб чиқиладиган лойиҳада 2021 йилда тажриба тариқасида ҳар-бир ҳудуддан биттадан шаҳар ёки туман бюджет харжатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартиб экспериментдан ўтказилиши ҳамда 2022 йилдан барча туман ва шаҳарлар учун ушбу тартиб жорий этиш назарда тутилади.

Шунингдек, бу борада 2021 йил 1 апрелгача лойиҳа ишлаб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасига кўра, мамлакатда аҳоли хонадонларига ис газини эрта аниқлайдиган газоанализаторлар ўрнатилиши режалаштирилaётгани ҳақда хабар берилган.

Янгиликлар