Республикада коронавирусга қарши эмланганлар сони маълум қилинди

19 апрель куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 27 591 нафар киши COVID-19 га қарши эмланган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 430 727 нафарга етган.

Шунингдек, 19 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (4 320 нафар),
  • Самарқанд вилояти (3 971 нафар)
  • Наманган вилояти (3 313 нафар)
    банд қилган.

Қайд этилишича, эътиборли жиҳати, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 62 849 нафар,
  • Андижон вилоятида 45 182 нафар,
  • Наманган вилоятида 43 977 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 40 149 нафарни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Янгиликлар