Чорвоққа Ғазалкентни айланиб олиб борувчи йўл ташкил этилади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот анжуманида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Тошкент вилоятида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, бугунги кунда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Ҳожикент сиҳатгоҳи ёнидан ўтган йўлни Ўзбекистон ҳукумати томонидан кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, сайёҳларга қулайлиқ яратиш мақсадида Чорвоқ туристик зонасига Ғазалкент шаҳрини айланиб ўтиб олиб борувчи йўл ташкил қилинмоқда. Бунда йўловчиларга Ғазалкент шаҳрига кирмасдан ўтиб кетиш имконияти яратилади.

«Сайёҳларнинг Чорвоқ, Чимён ва Aмирсой ҳудудига чиқиб кетиш йўлида ҳосил бўлаётган тирбандликларни бартараф қилиш мақсадида Ғазалкент шаҳридаги кўприк ҳам замонавий талаблар асосида қайта таъмирланиб ишга туширилди», — деди Фахриддин Давруков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туризмни ривожлантириш департаменти Абдулазизхон мадрасасининг қурилиш тарихи ва тасвири ҳақида маълумот бергани ҳамда Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларга фоизсиз ссудалар ажратила бошлангани ҳақида хабар қилинганди

Янгиликлар