Ўзбекистонда абитуриентларга рухсатнома бериш 22 августдан бошланади

Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов 21 август, жума куни АОКА залида ўтказилган матбуот анжуманида 22 августдан абитуриентларга рухсатнома бериш бошланиши маълум қилинди.

Маълум қилинишича, тест синовлари Тошкент шаҳрида — 13 кунда, энг биринчи эса Фарғона вилоятида (9 кун) якунланади.

Шунингдек, тест синовлари давомийлиги бўйича энг кўп Андижон, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 13 кун давом этади.

Аввалроқ Ўзбекистонда тест синовлари ўтказиладиган жойларнинг барчасига видеокузатув камералари ўрнатилиши, кириш имтиҳонлари пайтида ота-оналар ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмаслиги ҳамда республика бўйича бир кунда 100 минг абитуриент имтиҳон топшириши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, очиқ спорт майдонидаги илк имтиҳонлар «МИСиС» Олмалиқ филиалида ўтказилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар