Самарқандда дўкондан бир млн сўмлик мулкни ўғирлаган шахс ушланди

Оқдарё туман ИИБга 20 август, пайшанба куни шу туманда яшовчи Б. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 11 август куни тумандаги Лойиш шаҳарчасида жойлашган деҳқон бозорида жойлашган ўзига тегишли дўконларидан номаълум шахс жами 1 055 000 сўмлик мулкини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Шунингдек, у мурожаатида 2020 йил 18 август куни соат 10:30 ларда шу бозордан Оқдарё туманида яшовчи С.га тегишли савдо дўконидан бир дона бозор нархи 55 000 сўмлик болалар жинси шимини ҳам яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, номаълум шахсни аниқлаб, қонуний чора кўришликни сўраган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Оқдарё туман ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу ўғрилик жиноятлари Оқдарё туман «Бозоржой» МФЙда яшовчи, 1993 йилда туғилган Г. ва 2005 йилда туғилган Н. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, улардан ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «a» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз Фарғонада дала майдонида қаровсиз қолдирилган қорамолни ўғирлаганларга жиноят иши қўзғатилгани, Марғилонда танишининг 1 миллион сўмлик телефонини фойдаланишга олиб, сотиб юборган фуқаро қўлга олингани ҳамда Фарғонада фирибгарлик қилиб, терговдан яширинган шахс ушлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар