Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 21 сентябрнинг асосий хабарлари
«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 31,3 миллиондан ортди.
«Worldometers»нинг 21 сентябрь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:
- дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 31 356 805 киши;
- касалликдан тузалганлар — 22 935 940 киши;
- инфекция оқибатида вафот этганлар — 966 698 киши.
Ўзбекистондаги вазият
Ўзбекистонда 21 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 259 нафарни ташкил этмоқда.
Шунингдек, кун давомида Андижонга COVID-19’га қарши курашда кўмаклашиш учун 35 нафар россиялик шифокор келган.
Сўнгра Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирус инфекцияси билан жамоат ҳожатхоналари ёки лифтда зарарланиш эҳтимоли борлиги ҳақида ва коронавирус касаллигини ўтказган баъзи инсонлар организмидаги қон таркибида 90 кунгача вирус айланиб юриши тасдиқланганини маълум қилган. Шунингдек, мазкур касалликдан тузалганларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
Мамлакатда 21 сентябрь куни 619 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланиш ҳолатларининг 314 таси Тошкент шаҳрида, 131 таси Тошкент вилоятида, 115 таси Наманган вилоятида, 20 таси Андижон вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида, 8 таси Қорақалпоғистонда, 8 таси Бухоро вилоятида, 7 таси Навоий вилоятида ҳамда 4 таси Фарғона вилоятида қайд этилган.
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 438 нафарга етди. 21 сентябрь куни 5 нафар коронавирусга чалинган бемор (3 нафар эркак, 2 нафар аёл) вафот этди.
- Биринчи ўлим: Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл) вафот этди;
- Иккинчи ўлим: Шайҳонтоҳур туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак) вафот этди;
- Учинчи ўлим: Тошкент шаҳрида яшаган 62 ёшли Х.Ш. (эркак) вафот этди;
- Тўртинчи ўлим: Тошкент шаҳрида яшаган 31 ёшли С.Б. (эркак) вафот этди;
- Бешинчи ўлим: 1 нафар коронавирусга чалинган аёл вафот этди;
Кун давомида Тошкент шаҳрида 396 нафар, Тошкент вилоятида 130 нафар, Наманган вилоятида 85 нафар, Жиззах вилоятида 30 нафар, Андижон вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистонда 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар, жами 674 нафар бемор соғайган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 52 259 нафар бемордан 48 806 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3215 нафар бемордан 536 нафари оғир, 283 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 20 сентябрь куни 648 кишида коронавирус аниқлангани ва 6 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳондаги вазият
АҚШда COVID-19 пандемияси даврида касалланганлар 7 миллиондан ошган, умумий ҳисобда 7 017 758 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларни Ҳиндистон (5,5 миллион киши), Бразилия (4,5 миллион киши), Россия (1,1 миллион киши), Перу (768 минг киши) эгаллаган. Дунё бўйича эса коронавирус билан 31 миллиондан ортиқ киши касалланган.
Қозоғистонда 21 сентябрь Тошкент вақти билан соат 22:00 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 107 307 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда пешқадам бўлиб турибди. Беморларнинг 101 941 нафари тўлиқ соғайган, 1671 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 45 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 31 148 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 26 709 нафари тузалган, 344 нафари вафот этган. Шунингдек, сўнгги 24 соат ичида ушбу касаллик яна 86 инсонда қайд этилган.
Қирғизистонда 21 сентябрь Тошкент вақти билан соат 22:00 ҳолатига кўра, 45 471 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 41 682 нафари соғайиб, 1063 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 2726 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида 166 та ушбу касалликка чалинган бемор соғайган.
Тожикистонда 21 сентябрь Тошкент вақти билан соат 22:00 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 9388 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 8152 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 73 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўткан сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 42 тага кўпайган.
Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.
Россияда 21 сентябрь соат Тошкент вақти билан соат 22:00 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 109 595 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 911 973 нафари соғайган, 19 489 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 6196 та янги ҳолат аниқланган ҳамда 71 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 31 миллиондан ортгани ҳақида хабар берилган эди.