Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар сони очиқланди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, эркакларнинг сони аёлларга қараганда 200 минг кишига ёки 0,7 фоизга кўпроқ. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолати билан Ўзбекистон аҳолиси орасида эркак сони аёлларга нисбатан кўпчиликни ташкил этган. Умумий аҳоли орасида эркакларнинг кўпайиши ўтган йилдан буён давом этмоқда.

Таъкидланишича, 2021 йил бошида Ўзбекистон доимий аҳолиси 34,6 миллион кишини ташкил этди. Шундан эркаклар сони 17,4 миллион (50,3 фоиз) киши, аёллар сони 17,2 миллион (49,7 фоиз) киши эканлиги қайд қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистон аҳолиси ўтган йилга нисбатан қанчага кўпайгани малум қилинган эди. Шунигдек, Ўзбекистонда энг кўп ва энг кам туғилиш ҳолати қайси вилоятларга тўғри келиши ҳамда Ўзбекистонда 2021 йилда қайси ҳудудларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланиши хабар қилинган.

Янгиликлар