«Тарбия» дарсини қайси фан ўқитувчилари ўтади? Республика таълим маркази жавоб берди

Мактабларда «Тарбия» фани жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази мазкур дарсни қайси фан ўқитувчилари ўтишини маълум қилди.

Фото: «Халқ сўзи»

Хабарга кўра, халқ таълими вазирининг «Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2021/2022 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига кўра, «Тарбия» фани 1–11-синфларда 1 соатдан ўқитилади.

«Тарбия» фани дарс соатларини:

  • 1-4-синфларда бошланғич синф раҳбарлари;
  • 5-11-синфларда аввало «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» фанларидан дарс берган ўқитувчилари;
  • шунингдек, «Тарих», «Она тили ва адабиёт» фани ўқитувчилари ўтади.

Қайд этилишича, дарс соатларини Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилган «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимлаш тавсия этилади. «Тарбия» фани 2021/2022 ўқув йилидан 10–11-синфларга жорий этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда академик лицей ходимларининг иш ҳақи кўтарилиши ҳақда хабар берилган эди.