Водий вилоятларида зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, 22 январь, жума куни Тошкент вақти билан соат 09:02 да Тожикистон–Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди.

Фото: Facebook

Зилзила координаталари 39,48 градус шимолий кенглик; 72,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 353 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Aндижон : 147 км, 2 балл.
  • Фарғона : 126 км, 2 балл.

Аввалроқ Ўзбекистон бўйлаб 2–3 балли зилзила қайд этилган эди.

Янгиликлар