«Ўзбекистон журналистика ва матбуот эркинлиги соҳасида шахдам қадамлар ташлади» — Германия элчиси
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондида 20 октябрь куни Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Хабарга кўра, учрашув Масс-медиа фондининг Васийлик кенгаши раиси Комил Aлламжанов иштирокида ўтказилган. Шунингдек, бўлиб ўтган учрашувда ҳар икки томонни қизиқтирган долзарб мавзулар муҳокама қилиниб, яқин ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинган.
«Мен ҳам ушбу фикрга қўшилиб, яна бир бор таъкидламоқчиманки, бизнинг мамлакатимиз — Германия ва бизнинг федерал ҳукуматимиз ҳамда Ўзбекистондаги элчи сифатида мен албатта, айнан журналистика ва матбуот эркинлиги соҳасида жуда катта натижаларга эришилганлиги ва бу йўналишда шахдам қадамлар ташланганига урғу бермоқчиман», – дейди Германия элчиси Гюнтер Оверфельд ОAВ соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида.
Мавзуга доир: Комил Алламжонов: «Журналист ва блогерларнинг ‘овозини ўчириш’ хориждаги бизга душман ОАВларга йўл очиб беради» (видео)
Aввалроқ Масс-медиа фонди янги таълим лойиҳасини бошлаётгани ҳамда Комил Алламжонов «Мендирман Жалолиддин» сериали ижодкорлари «емаган сомсасига пул тўлаётганини» айтгани ҳақида хабар қилинганди.