Россия Ўзбекистондан мева-сабзавот ташиш тарифларини камайтиради

«Россия темир йўллари» ОAЖ бошқаруви юк ташиш, қора металлар, контейнерлар ҳамда мева ва сабзавот маҳсулотларига тарифлар даражасини пасайтириш бўйича қарор қабул қилди.

Фото: «Railway»

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 январдан 31 декабрга қадар Ўзбекистон ва Тожикистондан Россияга мева ва сабзавотларни «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Рохи охани Точикистон» ДУКка тегишли рефрижаторли ҳаракатланувчи таркибларда импорт ташувларига 50 фоиз чегирма амал қилади.

Таъкидланишича, 50 фоизлик чегирма 2021 йил давомида амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати 7 декабрь куни Фарғона вилоятидан олиб келинадиган барча дала экин маҳсулотларига тақиқ қўйгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Россия томонидан қуритилган ўрик маҳсулоти учун тақиқ қўйилмасликка келишилгани ҳақида хабар берилган.

Россия ветеренария ва фитосанитария назорати федерал хизмати 26 ноябрдан бошлаб Фарғона вилоятидан олиб келинадиган помидор ва қалампир маҳсулотларига тақиқ қўйгани ҳамда Ўздавкарантин инспекцияси Россияда тақиққа учраган Ўзбекистон помидор ва булғор қалампир маҳсулотларини ўрганишни бошлагани ҳақида хабар берилган.

Шундан сўнг Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир олиб киришга қўйилган тақиқни қисман бекор қилган.

Янгиликлар