Самарқандда 115 та жиноят иши дастлабки тергов босқичида реабилитация асосларига кўра тугатилгани маълум қилинди

Самарқанд вилоятида 115 та жиноят ишлари дастлабки тергов босқичида реаблитация асосларига кўра тугатилгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Маълум қилинишича, жиноятчилик профилактикаси доирасида 4385 та ишсиз, ночор, низоси мавжуд оилалар, қўни-қўшнилар, 1484 та ёлғиз аёллар, 8751 та ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка ружу қўйганлар каби 71 975 нафар шахснинг рўйхати шакллантирилган. Уларда аниқланган 1429 та муаммолар ҳал қилинган ва 1082 нафар муқаддам судланган иш билан таъминланган.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳридаги Обод маскан, Девори кўндаланг ва Боғисарой маҳаллалари тўлиқ камералаштирилган ҳамда профилактика инспекторининг вазиятни кузатуви йўлга қўйилган. Ҳозирда Устозлар, Регистон ва Сайхун маҳаллаларига камералар ўрнатилаётгани қайд этилган.

Шунингдек, жиноят ишларининг тергов жараёнида 115 та жиноят ишлари дастлабки тергов босқичида реаблитация асосларига кўра тугатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда терговчиларнинг 447 та ноқонуний қарори бекор қилингани маълум қилинган эди.

Кейинчалик Самарқандда ўтган 6 ой давомида 14 миллиард сўмлик зарарлар ундирилгани ҳақида хабар берилди.

Янгиликлар