Пахтаободдаги маҳаллада электр таъминотини яхшилаш учун 15 дона бетон-таянч ўрнатилди (фото)

Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги маҳаллада электр энергияси учун келтирилган 30 та бетон-таянчдан 15 донаси ўрнатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Қайир» маҳалласи ҳудудига ўрнатиш учун келтирилган 30 дона бетон-таянчдан 15 таси 500 метр масофага ўрнатилган.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, яна 25 дона бетон-таянч ўрнатилгач, ҳудудга келтирилган янги трансформатор ишга туширилиши режалаштирилган. Мазкур тадбир амалга оширилгач, маҳалладаги 150 та хонадон учун сарфланаётган электр энергиясида сезиларли сифат ўзгаришлари юзага келиши кўзда тутилган.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, «Шувоқзор-Бойкечик» МФЙ ҳудудига ҳам янги трансформатор келтирилган. Мазкур ҳудудда 600 метр масофага тармоқ тортиш ишлари амалга оширилган.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Марҳаматда учта янги электр узатиш тармоғи ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Иштихонда 13 та трансформатор пункти, 17,5 километр электр тармоғи ҳамда 300 дона темир-бетон устуни ўрнатилгани ҳамда Андижонда куз-қиш мавсумида электр энериясини етказиш ҳажми 10,5 фоизга оширилиши маълум қилинди.