Намангандаги музейда ҳажми жиҳатдан Ўзбекистонда иккинчи ўринда турувчи Қуръони карим қўлёзмаси сақланади (фото)

Наманганда Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган инфо-тур давомида ОАВ вакиллари ва блогерлар Чортоқ туманида жойлашган Султон Увайс Қароний ҳамда унинг онаси Биби Наима она зиёратгохларида бўлди, деб хабар бермоқда «Tez News» муҳбири.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, Султон Увайс Қароний Ислом оламидаги улуғ зотлардан ҳисобланиб, Яманда тўғилиб ўсган. Таъкидланишича, дунёда унинг 7 жойда рамзий қабри бор. Онасининг қабри эса фақат шу ерда Чортоқ туманида мавжуд.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 7 июль куни Наманган вилоятига ташрифи чоғида мазкур зиёратгоҳни қадимий усулда таъмирлаш, кенг ва обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш, масканда кутубхона ташкил этиш бўйича тавсиялар берган. Шундан сўнг зиёратгоҳда реконструкция ишлари амалга оширилиб, унинг таркибидаги масжид, мақбара, музей реставрация қилинган, атроф ободонлаштирилган.

Фото: «Tez News

Зиёратгоҳдаги музейда ҳажми жиҳатдан Ўзбекистон Мусулмонлар идорасидаги Қуръони Усмонийдан кейин иккинчи ўринда турадиган Мусҳафнинг қўлёзма нусхаси сақланади. Мазкур қўлёзманинг бўйи 74, эни 51, қалинлиги 12 сантиметрни, оғирлиги эса 21,5 килограммни ташкил этади. Жами 428 саҳифадан иборат Қуръондаги барча суралар тўлиқ ёзилган. Қўлёзма 2017 йилгача «Олтин мерос» жамғармасида сақланган ва ўша йили Намангандаги «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юрти кутубхонасига топширилган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Таъмирлаш ишлари олиб борилгандан сўнг зиёратгоҳ ҳудудида 1400 ўринли масжид биноси, 20 ўринли меҳмонхона, 200 ўринли эҳсонхона, шунингдек, музей ва кутубхона битказилган. Шунингдек, зиёратгоҳ атрофида ташкил этилган аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчаларидан маҳаллий туристлар ўзларига зарур хизматлардан фойдаланишларини йўлга қўйиш бўйича ҳам зарур шароитлар яратилган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Бундан ташқари, Биби Наима она зиёратгоҳида 150 ўринли намозхона, 200 ўринли эҳсонхона ва бозорча янгидан қуриб битказилган. Унинг атрофида ташкил этилган аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчаларидан маҳаллий туристлар ўзларига зарур хизматлардан фойдаланишларини йўлга қўйиш бўйича ҳам зарур шароитлар яратилган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Аввалроқ оммавий ахброт воситалари вакиллари ва блогерлар Чуст туманидаги дўппидўзлик ва пичоқчилик фаолияти билан узоқ йиллардан буён шуғулланиб келаётган оилалар билан ҳамда Наманган шаҳрида майдони 155 гектар бўлган «Afsonalar vodiysi» тематик истирохат боғи билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар