Нарпайда 25 август куни табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Самарқанд вилояти Нарпай туманида 24—25 август кунлари табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда «Aкташ 1» газ тақсимлаш станциясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 24—25 август кунлари соат 09:00 дан соат 17:00 гача Оқтош шаҳрида жойлашган аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалароқ Каттақўрғонда айрим маҳаллалар 25 август куни газ таъминотидан вақтинчалик узилиши маълум қилинган эди. Шунингдек, Нурободда 24—25 август кунлари табиий газ берилиши тўхтатилиши ҳақида хабар берилди.

Янгиликлар