Бухорода 5 та давлат боғчасида анъанавий таълим бошланди

Бухоро вилоятида 5 та давлат мактабгача таълим ташкилоти анъанавий шаклда ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати «Tez News» хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Бухоро шаҳридаги 83, Ромитан туманидаги 5, 7, 20, 31-давлат мактабгача таълим ташкилотларида анаъанавий таълим шаклида ўқув жараёнлари бошланган. Дастлабки кунларда асосан 5, 6, 7 ёш тоифасидаги болалар анъанавий таълим шаклига жалб қилинган. Ташкилотлардаги кичик ёшдаги гуруҳларга ҳудудлардаги вазиятга қараб, босқичма-босқич рухсат берилиши режалаштирилган.

Фаолият бошлаган мактабгача таълим ташкилотлари пирометр ва антисептик воситалари билан таъминланган.

Маълумот ўрнида, боғчаларда анъанавий таълим бошланиши бўйича қарорни ҳудуддаги эпидемиологик вазият, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизимининг вазиятга тайёрлигидан келиб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ фақатгина маҳаллий кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилиниши белгиланган.

Аввалроқ Пайариқда 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлагани ва Иштихонда бир кунда жами 250 ўринли 3 та боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Пайариқда 100 ўринли давлат-хусусий шерикчилик болалар боғчаси фойдаланишга топширилгани ва Каттақўрғонда 14 йилдан бери фойдаланилмаётган боғча капитал таъмирлангани маълум қилинган.

Шунингдек, Пастдарғомда мактаб ва боғчалар 14 сентябрдан босқичма-босқич очилиши ва Самарқанд шаҳрида 21 сентябрдан 2 та мактабда таълим анъанавий шаклда бошланиши ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар