Самарқанд туманида 2021 йил май ойигача 31 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари захира қилинади

Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлонов Халқ депутатлари Самарқанд тумани кенгашида озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш зарурлигини айтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, туманда 2021 йил май ойига қадар аҳоли эҳтиёжи учун 31,1 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотларининг захирасини яратиш зарур. Хусусан,

  • 5358 тонна гўшт;
  • 6540 тонна картошка;
  • 2515 тонна пиёз;
  • 3270 тонна сабзи;
  • 1233 тонна гуруч;
  • 9722 тонна ун;
  • 1144 тонна ўсимлик ёғи;
  • 1383 тонна шакар маҳсулотлар;
  • 27 миллион 166 минг дона тухум маҳсулотлари ҳисобига тўғри келади.

Таъкидланишича, истеъмол талаби юқори бўлган 10 турдаги маҳсулотнинг аксарияти ички имкониятлар ҳисобидан қопланади.

Шунингдек, туманда етиштириладиган 773 тонна балиқ умумий талабга нисбатан 43 фоизни ташкил қилиши маълум қилинган. Ушбу йўналишда «Оқ Амур балиқлари» МЧЖ томонидан 190 тонна балиқ етиштириш лойиҳаси фаолияти йўлга қўйилади. Эҳтиёждаги балиқнинг қолган қисми бошқа туманлардан олиб келиш ҳисобига қондирилади.

Аввалроқ Ғиждувонда 2021 йил май ойига қадар захира қилинадиган озиқ-овқатлар ҳажми маълум бўлгани, Андижон ўтган 9 ойда қанча сабзавот етиштиргани хабар қилинган эди.

Янгиликлар