Фото: Истанбулда зиёратчилар учун хизмат қилган ўзбеклар «текке»си

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан 14–20 декабрь кунлари оммавий ахборот воситалари учун мамлакатнинг Истанбул ва Коня шаҳарларига уюштирган сафари ҳақида хабар берилганди. Мазкур медиа-тур давомида ўзбекистонлик журналистлар Истанбул шаҳрида уч аср аввал қурилган ўзбеклар «текке»си — турар жойида ҳам бўлди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар қилди.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Ўзбеклар «текке»си XVIII асрда Марказий Осиёдан зиёратга бориш учун йўл олганлар ва Истанбул орқали Маккага етиб боришни истаганлар учун қурилган уй сифатида хизмат қилган. У Истанбулнинг Осиё қисмида — Ускудор тумани ҳудудида жойлашган.

Манбаларда ёзилишича, 1752 йилда турк султони Маҳмуд I Истанбул яқинида ов қилиб юрганида баланд ялангликка тикилган чодирларни кўриб қолади. Табиийки, бу ерда кимлар борлиги билан қизиқади. Маълум бўлишича, бу ерда Ҳаж сафарига отланган бухороликлар вақтинча тўхтаб, сафарга ҳозирлик кўраётган экан. Суҳбат асносида ўзбек ҳожилари шу ерда ҳар йили тўхтаб ўтишлари, Нақшбандия тариқатига мувофиқ зикр ва ибодатларини адо этишларини айтади.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Шундан сўнг султон бу ерда ўзбеклар тўхтаб ўтиши учун барча шароитларга эга бўлган такя — хонақоҳ қуришни буюради. Қисқа фурсатда мўжазгина иншоот қад ростлайди. Бу ерда бир неча оила яшаши, шунингдек, Ҳажга отланган мусофирлар тўхтаб дам олиши, ибодат қилиши, зикр тушиши учун барча шароитлар яратилади.

Ушбу манзил XIX асрда Султон Aбдулмажид томонидан қайта тикланган, катталаштирилган ва тўлиқ уйга айлантирилган. Шунингдек, 1855–1904 йилларда, яъни 49 йил давомида Ускударда шайх бўлган Иброҳим Адҳам уйни илм ва санъат марказига айлантирган. Ўша даврнинг етакчи олимлари ва рассомлари «текке»нинг доимий аъзосига айланишган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Таъкидланишича, мазкур турар жой Усмонийлар салтанатининг сўнгги йилларида — Миллий озодлик уруши йилларида ҳарбий истеҳком вазифасини ҳам ўтаган. Унда 1919 йилда турк миллий армияси аскарлари учун госпиталь ташкил этилган.

Бугунги кунда бу ерда «Исар» тадқиқот маркази жойлашган бўлиб, тасаввуф тарихи бўйича илмий изланишлар олиб борилади. Шу билан бирга, дунёнинг турли мамлакатларидан келган сайёҳлар бу хонақоҳга тез-тез ташриф буюриб унинг тарихи билан боғлиқ маълумотларга эга бўлади.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Ҳозирда «текке» бир неча оилага ва меҳмонларга мўлжалланган хоналар, масжид, кутубхона, зикрхона, ошхона ва бошқа хоналарни ўз ичига олган. Уйнинг орқа томонидан эса шу ерда вафот этган ўзбекистонликларнинг қабристони ўрин олган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Маълумот ўрнида, ташкил этилган сафар давомида бир гуруҳ хорижий ОАВ вакиллари, ўзбекистонлик журналистлар олти кун давомида мамлакатнинг Коня ва Истанбул шаҳарларидаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, маданият марказлари ҳамда Жалолиддин Румий ҳаёти ва ижодига оид манбалар билан яқиндан таништирилган.

Янгиликлар