Фоторепортаж: Президент борган ҳарбий қисмда 200 нафар ёшлар учун йиғин бошланди

Жиззах вилояти ҳарбий-маъмурий сектори ҳамда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни ташриф буюрган Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмда «Ёш ватанпарварлар йиғини» лойиҳаси старт олди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу лойиҳа асосида 18–25 ёш атрофидаги 200 нафар ёшлар 10 кун муддатда жанговар, спорт ўйинлари, маънавий-маърифий тайёргарлик ҳамда касбга йўналтириш бўйича машғулотларга жалб қилинади.

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан «Ёшлар дафтари»га киритилган Жиззах вилоятида муқим иш жойига эга бўлмаган ёшлар ҳамда ички ишлар назоратида бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилган ва улардан икки юз нафари «Ёш ватанпарварлик йиғини»нинг иштирокчисига айланган. Бу ерда ҳарбий фанлардан ташқари, йигитларни касбга йўналтириш бўйича етакчи мутахассислар томонидан турли мавзудаги тренинглар ўтказилади.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Жиззах вилоятидаги 12 та туман ва Жиззах шахридан ҳарбийликка қизиқиши юқори ва асосийси ўз истагига кўра келган ёшларга ҳарбий либослар берилган. Тиббий кўрикдан ўтказилди. Гуруҳларга бўлиб, ётоқхоналарга жойлаштирилган. Аскарлар ошхонасида овқатланиши учун озиқ-овқат таъминоти йўлга қўйилган.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмат

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмат

Йиғин якунида жисмоний ва ахлоқий-руҳий жиҳатдан яхши ва аъло кўрсаткичлар қайд этган 10 нафар ёшлар Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов буйруғига кўра, март-апрель ойларида бир ойлик хизматга, май ойидан эса шартнома асосидаги ҳарбий хизматга қабул қилинади.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев таътилдан қайтгани ва Марказий ҳарбий округ артиллерия бригадасини бориб кўргани ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, давлат раҳбари дастлаб Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрган.

Янгиликлар