Ўзбекистонда «Атлетико Мадрид» футбол клубининг академияси ташкил қилиниши мумкин

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги делегация Мадрид шаҳрига хизмат сафарида «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, «Атлетико Мадрид» футбол клуби вице-президенти Иньиго Азнар Ўзбекистон билан ҳамкорлик катта натижалар олиб келишини мумкинлигини таъкидлаган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Учрашув якунига кўра, «Атлетико Мадрид» клуби вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил қилишни таклиф қилган. Клуб раҳбарияти тез орада Ўзбекистон томонига тижорий таклиф юборишини, томонлар ўзаро келишувга эришган тақдирда, клуб мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилган.

Аввалроқ Андижон вилояти футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида 2 та ёш тоифаси бўйича мамлакат чемпиони бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда 2021—2022 йилларда 5 та спорт зал ва 94 та футбол майдони қурилиши ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар