Бухорода фирибгарлик содир этган аёлдан салкам 34 млн сўм ундирилди

Бухоро шаҳрида фирибгарлик содир этган аёлдан салкам 34 миллион сўм ундирилди. Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими «Tez News»га хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг ҳукми билан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми ва бошқа моддалари билан судланган Сурайё Самандаровадан давлат фойдасига 33 миллион 450 минг сўм жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иши юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижрога қаратилган.

Қарздорга ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий бажаришлик учун муддат берилган. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 42(1)–моддасига асосан қарздорга нисбатан Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чеклов ўрнатилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган.

Шунингдек, ушбу ижро ҳужжатига асосан қарздордан тегишли тўлов ҳужжатларига асосан 33 миллион 450 минг сўм жарима тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати амалдаги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

Янгиликлар