Тожикистон президенти мамлакат коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон парламентга мурожаатномасида мамлакат COVID-19 устидан тўла ғалаба қозонганини маълум қилди. Бу ҳақда у парламентга йўллаган хабарида айтиб ўтди.

Фото: «Avestanews»

Шу билан бирга, давлат раҳбари одамлар хавфсизлик чораларига риоя қилишни давом эттиришлари шартлигини айтиб ўтган. Унга кўра Тожикистон ҳукумати 2020 йилда соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча равишда 1,6 миллиард сомоний (145 миллион доллардан ортиқ) маблағ ажратган. Мамлакатда 30 га яқин янги шифохона зудлик билан фойдаланишга топширилган.

«Ҳозир Тожикистонда коронавирус йўқ, у бизда тўлиқ бартараф қилинди», — дейди президент.

Шунингдек, президент коронавирус юқтирган беморлар учун 7000 дан ортиқ янги шифохона ташкил этилганини қўшимча қилган.  Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистонда 15 кун давомида коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари қайд этилмаган.

Аввалроқ Тожикистонда 13 январь ҳолатига коронавирус билан касалланган биттаям бемор қоламагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, COVID-19ʼнинг «британча» штамми билан касалланган болаларда кузатилаётган бешта аломат маълум бўлгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар