Трамп ўзи учун офис очди: У Америка халқининг абадий ҳимоячисига айланмоқчи

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Флорида штатида унга собиқ президент вазифаларини бажаришда зарур бўлган офис очди. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбарининг ёрдамчилари тарқатган баёнотга асосланиб, «Korrespondent» хабар берди.

Фото: «Reuters»

«Офис Трампнинг ёзишмалари, оммавий баёнотлари, нутқларини ва расмий фаолиятида АҚШ манфаатларини илгари суриш, шунингдек, Трамп маъмуриятининг кун тартибини белгилиш учун жавобгардир», дейилади баёнотда.

Баёнотда, шунингдек, Трамп Америка халқининг абадий ҳимоячисига айланиш ниятида эканлиги таъкидланган.

Вашингтондан кетишдан олдин Трамп қайтишга ваъда бериб, сиёсий фаолиятини давом эттиришини айтганди. Собиқ президент ўша куни Флорида штатига учиб кетганидан бери жамоатчилик олдида кўриниш бермаган, бироқ унинг севимли машғулоти — гольф ўйнаётгани акс этган суратлар тарқалган.

Аввалроқ Трамп яқин орада мамлакатда демократлар ва республикачилар билан рақобатлашадиган учинчи йирик сиёсий партияни тузиш фикридан воз кечгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар