Фарғонада заргарлик дўконидан 1,5 млн сўмлик кулон ўғирлaб кетган аёл ушланди

Фарғона шаҳридаги савдо дўконидан 1,5 миллион сўмлик кулон ўғирлаб кетган аёл ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Хабарга кўра, 22 август куни фуқаро Қ.З. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Мустақиллик кўчасида жойлашган савдо дўконидан нархи 1,5 миллион сўм бўлган тилла занжирни яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Г. исмли аёл содир этгани аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Янгиликлар