Бухоро, Сурҳондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ИИБ тизимида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги айрим туманларга Ички ишлар бошқармасида янги тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Подполковник Абдувохид Жалилов.
Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, Бухоро вилояти Жондор тумани ИИБ бошлиғи лавозимига Абдувоҳид Жалилов тайинланган. Подполковник тайинловга қадар Вобкент тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Азизжон Ашуров.
Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Бухоро вилояти Вобкент тумани ИИБ бошлиғи лавозимига Азизжон Ашуров тайинланган. Подполковник тайинловга қадар Олот тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Анвар Нормаматов.
Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига Анвар Нормаматов тайинланган. Подполковник тайинловга қадар Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Элёр Эргашев.
Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Тошкент шаҳар Бектемир тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Элёр Эргашев тайинланган. Подполковник тайинловга қадар Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Абдувосит Абдуразаков.
Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Тошкент шаҳар Сергели тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Абдувосит Абдураззоқов тайинланган. Подполковник тайинловга қадар ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили лавозимида хизмат қилган.

Аввалроқ Ўзбекистон Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар, Марғилон шаҳар ИИБга янги раҳбар, Ўзбекистон тумани ИИБга янги бошлиқ ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар