Қўшработда 27—28 август кунлари газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 27—28 август кунлари табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида «Қўшработтумангаз» хабар берди.

Маълум қилинишича, газ хўжалигини 2020—2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва юқори босимли газ қувурларни таъмирлаш муносабати билан 27—28 август куни эрталаб соат 8:00 дан соат 17:00 га қадар тумандаги табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Маълумот учун, Жомбой туманида ҳам 27 август куни газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Аввалроқ Самарқанддаги қанча қозонхоналарга хавфсизлик автоматикаси билан жиҳозланган ёндиргичлар ўрнатилгани маълум бўлгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар