Жомбойда 27 август куни газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Самарқанд вилояти Жомбой туманида 27 август, пайшанба куни барча истеъмолчиларга табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Жомбой туман ҳокимлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, вилоятда газ хўжалигини 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилаётгани ва саноат тугуни (коллектор) тармоққа уланиши муносабати билан шу куни соат 08:00 дан соат 16:00 га қадар тумандаги барча хонадонлар табиий газдан узилади.

Эслатиб ўтамиз, Нарпайда 25 август куни табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилгани ҳамда Самарқанддаги қанча қозонхоналарга хавфсизлик автоматикаси билан жиҳозланган ёндиргичлар ўрнатилгани маълум бўлгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар