Андижонда Халқаро туризм кунига бағишлаб тадбир ўтказилди

Андижон вилоятида Халқаро туризм кунига бағишлаб тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят Туризм бошқармаси ҳамда вилоят Маданият бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда вилоятда фаолият олиб бораётган 20 дан зиёд туроператор фирмалар, меҳмонлар, соҳа вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, вилоят Туризм бошқармаси ходимлари тадбир иштирокчилари учун викторина ўйинлари ташкил этган. Тадбир якунида йил давомида фаол бўлган туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари тақдирланган.

Аввалроқ «Ипак йўли» туризм халқаро университети раҳбар ва ходимлари аттестациядан ўтказилгани, Самарқанд туманида қиймати 10 млрд сўмдан ортиқ янги сайёҳлик объекти очилиши ҳақида хабар қилинганди.