Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида 28 октябрь куни «свет» ўчади

Наманган вилоятининг Чуст, Косонсой, Чортоқ ва Наманган туманларидаги айрим ҳудудлар 28 октябрь куни электр энергияси тармоғидан вақтинча узилади. Бу ҳақда «Наманган ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Namangan HETK» AJ матбуот хизмати

Хусусан:

  • Чуст туманидаги «Варзик» хаво электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан 17:00 гача  «Калаипоён» МФЙда;
  • Косонсой туманидаги «Бахор» нимстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан 17:00 гача «Гулистон1-2», «Обод» ва «Қорасув» МФЙларда;
  • Чортоқ туманидаги «Улуғбек», «Навоий» нимстанцияларида  жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан 17:00 гача «Бўлон», «Ифтихор», ֿ«Навбахор», «А.Навоий», «Туркистон», «Саркор», «Нурафшон», «Зангобод» ва «Созсой» МФЙларда;
  • Наманган туманидаги «Шўрқишлоқ» нимстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан 17:00 гача «Шўрқишлоқ», «Чағир», «Ўлмас», «Гулдиров» ҳамда «Тўсар» МФЙ ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Аввалроқ Тўрақўрғондаги маҳаллага бетон таянчлар ва 250 кВА трансформатор олиб келингани, Косонсойдаги маҳаллага қуввати 250 кВА бўлган трансформатр пункти ҳамда Сўх туманида қуввати 100 кВА бўлган 49 миллион сўмлик трансформатор пункти ўрнатилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар