«Аравани торта олмаётгани учун ишдан оламан». Президент битта вазир ва ҳоким лавозимидан озод этилишини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни шу ҳафтада битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинишини маълум қилди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев бу ҳақда 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилган. Лекин уларнинг исмлари ошкор қилинмаган.

«Садоқати бор, лекин аравани торта олмаётгани учун ишдан оламан, эшитасизлар ҳали. Жонга тегди бунақа бюрократлар. Секин-секин биттадан вилоят ҳокими, туман ҳокими, вазирларни ҳам ишдан олиб, ўрнига ёш-ёш кадрларни қўяман. Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас», – деди Президент.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкентда Президент университети очилишини айтгани ҳақида маълумот берилган эди.

Янгиликлар