Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги Офтальмология шифохонаси фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида 27 январь куни Қашқадарё вилоятидаги Офтальмология шифохонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.

Фото: Telegram/@SShMirziyoyeva

Қайд этилишича, акциянинг биринчи босқичи ўз якунига етган. Ҳозирги пайтга қадар республика бўйлаб 2964 нафар бола текширувдан ўтказилган. Ҳозирда лойиҳанинг иккинчи босқичи давом этмоқда. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази мутахассислари кўмагида болалар кўзларида ўтказилиши лозим бўлган жарроҳлик аралашувининг қийинлик даражасига кўра категорияларга ажратилган.

«Шифохона фаолияти ва бизнинг хайрия акциямиз доирасида бу ерда текширувдан ўтаётган жажжи беморлар билан танишдик», — дейди Саида Мирзиёева.

Фото: Telegram/@SShMirziyoyeva

Фото: Telegram/@SShMirziyoyeva

Шунингдек, у болаларнинг баъзилари вилоят касалхоналарида, баъзилари Тошкентда операция қилинишини, айримлари эса хориждан жалб этилган мутахассислар ёрдамида даволанишини ҳамда жами 478 нафар бола учун 630 та операция ўтказилилишини айтиб ўтган.

Янгиликлар