Андижонда 2020 йил охирига қадар 410,7 млн долларлик 41 та лойиҳа амалга оширилади

Андижон вилоятида 2020 йилда умумий қиймати 410,7 миллион долларлик 41 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят ҳокими «Халқ сўзи»га берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «Халқ сўзи»

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 5 ойида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича 65,7 миллион доллар прогноз белгиланган бўлиб, амалда 77,9 миллион долларни ташкил этган. Умуман олганда, йил давомида 310 миллион доллар қийматидаги хорижий инвестицияни ўзлаштириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда. Натижада Балиқчи туманидаги МЧЖда 6 минг тонна калава ип ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 100 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, Андижон шаҳридаги МЧЖ томонидан 8 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига йилига 450 минг метр нефть қудуқлари учун қувурлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу эса 250 нафар фуқарони иш билан таъминлаш имконини беради. Ундан ташқари, Булоқбоши туманидаги МЧЖ томонидан 3,5 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар ўзлаштирилиши ҳисобига йилига 600 тонна помидор ва бодринг маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиб, 25 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда умумий қиймати 1 триллион сўмдан кўпроқ бўлган 66 та лойиҳа амалга оширилиши ҳамда вилоятда Хитой инвестицияси иштирокида 63 та қўшма корхона фаолият кўрсатаётганлиги маълум қилингани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар