Қўқонда «заправка»дан 210 млн сўмдан ортиқ пул ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ёнилғи қуйиш шохобчасидан 122 530 000 сўм ва 8660 доллар ўғирлаган шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 24 август куни фуқаро Н.Ж. ИИБга мурожаат қилган. Aризада 23 августдан 24 августга ўтар кечаси номаълум шахс аризачига тегишли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси кириш эшигини калит танлаш йўли билан очиб, шохобчадаги хонада бўлган темир сейфдан 122 530 000 сўм ва 8 660 доллар миқдоридаги пулларни яширин равишда ўғирлаб кетгани маълум қилинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.A. содир этганлиги аниқланган ва унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар органари фаолиятинии мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада заргарлик дўконидан 1,5 миллион сўмлик кулон ўғирлаб кетган аёл ушлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Фарғонада фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларини содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олингани маълум қилинди.

Шунингдек, Қўқонда қаровсиз қолдирилган 5 миллион сўмлик велосипедни ўғирлаган фуқаро аниқланганди.

Янгиликлар