Марғилондаги айрим маҳаллаларда 29 сентябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 22 та маҳаллада 29 сентябрь, сешанба куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Фарғона» ГТФ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 29 сентябрь куни «Худудгаз Фарғона» ГТФнинг «Марғилоншахаргаз» бўлими томонидан шаҳардаги «Марғилон» ГРС ва 1—4 саноат тармоқларида 2020—2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилиши муносабати билан шаҳар ҳудудидаги «Турон», «Мустақиллик», «Истиқлол», «Янги Обод», «Наврўз», «Сармазор», «Баланд Масжид», «Эшонгузар», «Қувурбоши», «Пичоқчи», «Тоғлиқ», «Ариқ бўйи», «Узумзор», «Бобур», «Ёвқочар», «А.Навоий», «Ипак йўли», «Янги Боғ», «Терак таги», «Галатой», «Хумдон» ва «Саткак» МФЙларда яшовчи жами 18175 та аҳоли хонадонлари ва 278 та улгуржи истеъмолчилар табиий газ таъминотидан вақтинчалик узилади.

Таъмирлаш ишлари 2020 йилнинг 29 сентябрь куни соат 09:00—17:00 вақт оралиғида олиб борилади. Ишлар тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Таъкидланишича, «Ҳудудгаз Фарғона» ГТФ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Аввалроқ Пастдарғомда қарздорлиги бўлган 10 дан ортиқ хонадон газ ва электр тармоғидан узилгани, «Ҳудудгазтаъминот» Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич портлаганига изоҳ бергани ҳамда Когондаги еттита корхона газ таъминотига салкам 519 миллион сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар