Қўқон шаҳрининг айрим ҳудудларида 30 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрининг айрим ҳудудларида 30 октябрь куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар табиий газ етказиб бериш тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳaр ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «otpusk.uz»

Таъкидланишича, 30 октябрь куни Данғара туманидаги юқори босим газ қувурида таъмирлаш ишларининг олиб борилиши туфайли Қўқон шаҳрининг 4, 6, 20, 22, 25, 39, 63-маҳалларида қисман ва 5, 27, 60-маҳаллаларида газ таъминоти соат 08:00 дан 17:00 га қадар вақтинча тўхтатилади.

Аввалроқ Фарғона туманида истеъмолчиларга суюлтирилган газ тарқатиш режаси ўтган 9 ойда 103 фоизга бажарилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғига 150 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилгани айтилган.

Янгиликлар