Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғига 150 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилди

Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғи аҳолисига 150 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Таъкидланишича, Фарғона туманида суюлтирилган газдан фойдаланувчи 33 816 та хонадон мавжуд бўлиб, ушбу хонадонларга 9 ой давомида суюлтирилган газ тарқатилиш режаси 2905,02 тоннани ташкил қилади. Амалда эса 2996,28 тонна (103%) суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилган.

Хусусан, туманининг чегара ҳудудида жойлашган Шоҳимардон қишлоғида 1764 та суюлтирилган газга мослаштирилган хонадонлар мавжуд бўлиб, 2020 йилнинг 27 октябрь кунига қадар улар 153,57 тонна (103%) суюлтирилган газ билан таъминланган.

Шунингдек, ҳар бир хонадонга кириб, газ балонни ўрнатиб бераётган ходимлар аҳолига ундан қандай фойдаланиш мавжуд қоидаларга амал қилиниши хақида тушунтириш ишларини ҳам олиб борган.

Аввалроқ Ўзбекистон туманида салкам 34 минг хонадон суюлтирилган газ билан таъминланган ҳамда Фарғонада газ истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида салкам 40 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилган. Шунингдек, Андижонда газ таъминотининг узилиши ва пасайиш сабаблари маълум қилинган.

Янгиликлар