Қамчиқ довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

Қамчиқ довонида 28 ноябрь куни соат 11:30 дан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракати қайта тикланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида бир қатор хизматларнинг махсус техникалари ёрдамида йўллар қордан тозаланиб, музламаларнинг олдини олиш учун қум-туз аралашмаси сепилган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Ўзгидромет хулосасига кўра 2020 йил 28 ноябрь соат 11:30 дан бошлаб Қамчиқ довони орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Aввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берганди. Вазирлик ахборотида Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Aнгрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни қабул қилиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланган.

Шунингдек, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси 28 ноябрь, шанба куни вилоятда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли аҳолини кўчага чиқмасликка чақирган.

Янгиликлар