Ўзбекистонда экспортчи корхоналарга газ ва электр энергиясининг узлуксиз етказиб берилиши таъминланади

Бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов 28 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида экспортчи корхоналарга газ ва электр энергиясининг узлуксиз етказиб берилиши таъминлашга қаратилган тезкор чора-тадбирлар кўриш бўйича аниқ топшириқлар берди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, йиғилиш экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси аъзолари, вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари жалб этилган ҳолда ўтказилган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, тадбиркор ва экспортчилар бугунги кунда мавжуд инвестисия ва экспорт салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли ва хусусий тусга эга муаммоларга дуч келаётгани аниқланган. Ишбилармонларни самарали қўллаб-қувватлаш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида корхоналарга чиққан ҳолда тадбиркор ва экспортчилар билан бевосита ишлаш зарурлиги таъкидланган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати

Шу муносабат билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда тижорат банкларининг ходимларини ҳудудларга юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган. Уларнинг вазифалари этиб тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва уларни тезкор ҳал этиш, шунингдек инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш учун янги захира ва имкониятларни аниқлаш белгиланган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, тадбирда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи алоҳида омиллар ҳам атрофлича ўрганилиб, тегишли раҳбарларга кўрсатмалар берилган. Хусусан, экспортчи корхоналарга газ ва электр энергиясини узлуксиз етказиб беришни таъминлашга қаратилган тезкор чора-тадбирлар кўриш бўйича аниқ топшириқлар берилган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тадбирда экспортчиларга молиявий ёрдам кўрсатишда тижорат банклари етарли даражада фаол эмаслиги ҳам қайд этилди — биргина ўтган ҳафтада республика экспортчиларини қўллаб-қувватлаш штабига жами 85 миллиард сўм миқдорида экспортолди молиялаштириш маблағларини ажратишда кўмаклашиш учун 25 та ариза келиб тушган. Шу муносабат билан тижорат банклари раҳбарларининг эътибори тадбиркорлар ва экспортчиларни ўз вақтида қўлаб-қувватлаш мақсадида улар билан фаол ишлаш зарурлигига қаратилган.

Aввалроқ Ўзбекистонда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тузилиши ҳақда хабар қилинганди. Шунингдек, Хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистонда амалга оширган харажатларининг 20 фоизи қайтарилиши ва Ўзбекистонда Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ташкил этилгани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Ўзбекистонда суғуртасиз автомобиллар жарима майдонига қўйилмасли маълум қилинди.

Янгиликлар