Россия Ўзбекистондан помидор олиб киришга қўйилган тақиқни юмшатди

Россия Ветеринария назорати ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати (Росселхознадзор) Ўзбекистоннинг 34 та корхонасига помидор етқизиб беришга рухсат берди. Бу ҳақда «Росселхознадзор» маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, ушбу қарор Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан помидорнинг жигарранг ругоза мевалари вирусидан (ToBRFV) ҳоли бўлган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар асосида қабул қилинган.

Таъкидланишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг кафолати билан Россияга Ўзбекистоннинг 34 та корхонасидан помидор этказиб беришга рухсат беради.

Аввалроқ Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир олиб киришга қўйилган тақиқни қисман бекор қилгани ва Россия Ўзбекистондан мева-сабзавот ташиш тарифларини камайтириши хабар қилинганди.

Янгиликлар