Aндижонда яна 19 кишида коронавирус аниқланди

Aндижон вилоятида 31 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 кишига ошиб, 995 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 291 нафар, Тошкент вилоятида 184 нафар, Aндижон вилоятида 41 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар — жами 524 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 14 204 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган. Ҳозирда 9430 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 31 июл соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 773 нафарга етган. Aйни пайтга қадар 14 204 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ҳозирда 9430 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар