Ромитанда 100 та оилага хайрия ёрдами тарқатилди

Бухоро вилояти Ромитан туманида пандемия шароитида кам таъминланган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан 4 та сектор ҳудудида оғир шароитда яшаётган 100 та оилага кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулоти тарқатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ромитан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ташкил қилинган хайрия тадбирида «Қўрғон», «Азизон», «Муғонча», «Бахтиёрчи», «Афросиёб» каби 45 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд оилалар қамраб олинган.

Фото: Ромитан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Ромитан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Ромитан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

«Бир неча йил бурун автомашинада эҳтиётсизлик қилиб, автоҳалокатга учраб, қўлтиқтаёққа суяниб қолганман. Тақдирнинг аёвсизлигини қарангки, нуридийдам Шамшоджон ҳам иккинчи гуруҳ ногирони. Яхшиям, маҳалла-кўй бизга яқин мададкор, дардимизга ҳамдард. Мўмин-мусулмонларимизнинг улуғ айёми кунларида бизга кўрсатилган бу эътибордан бошимиз осмонга етди», — дейди Бахтиёрчи қишлоғида истиқомат қилаётган иккинчи гуруҳ ногирони Шахобиддин Нуров.

Фото: Ромитан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Ромитан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, маҳсулотларни манзилли етказишга тумандаги “Саховат ва кўмак” маркази кўнгилли-волонтёрлари жалб қилинган.

Aввалроқ Бухорода 14 мингга яқин эҳтиёжманд оилага моддий ёрдам тарқатилгани, Самарқанд шаҳрида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пули берилгани, Булунғур туманидаги эҳтиёжманд оилаларга 358 миллион сўмлик ёрдам пули ва Мингбулоқда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 448 миллион сўм тарқатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар