Бухорода автомашинасини давлат байроғи тусига ўргартириб, тегишли ҳужжатларсиз ҳаракатланган фуқарога чора кўрилди

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида «Lacetti» автомашинасини давлат байроғи тусига ўргартириб, тегишли ҳужжатларсиз ҳаракатланиб юрган фуқарога чора кўрилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 1987 йилда Бухоро шаҳрида туғилган фуқаро Т.Ф. 31 август куни соат 10:40 да Бухоро шаҳар Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси бўйлаб ўз бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли 80 О 727 РA давлат рақам белгили транспорт воситасини давлат байроғи тусида бўяб ўзгартириб, ҳайдаб юргани аниқланган.

Шахсига оид ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз ҳаракатланиб юрганлиги сабабли вилоят Ички ишалр бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан тўхтатилган.

Қайд этилишича, қонуний чора кўриш мақсадида транспорт воситаси тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода «Matiz» ва «Lacetti» иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Бухорода хориждан юк ташувчи машинани енгил автомобиль сифатида қайд этиб олиб келганлардан 200 миллион сўмдан ортиқ тўлов ундирилгани маълум қилинди.

Шунингдек, Ғиждувонда «Москвич»нинг ариққа ағдарилиб кетиши оқибатида икки йўловчи вафот этган эди.

Янгиликлар