Наманганда йил бошидан бери 309 та турли даражадаги ЙТҲ содир бўлган

Наманган ҳудудида йил бошидан буён 309 та турли даражадаги йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, улардан 53 таси айни Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида келиб чиққан. Шунингдек, ушбу 53 та ЙТҲнинг 17 таси ўлим билан якун топган.

Қайд этилишича, Қамчиқ довонида фавқулодда ҳолат учун ажратилган йўллар 13 тани ташкил этади. Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш учун йўлларнинг барчаси тунгги вақтда тўла ёруғ болади. Бундан ташқари, ушбу йўлларда ўрнатилган йўл белгилари нур қайтарувчи бўлиб кундуз ва тунги пайтларда аниқ кўра олиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда «Зил-1360» юк машинаси маст пиёдани босиб ўлдиргани ҳамда Водий—Тошкент автомобиль йўлида «Isuzu» йўл ўртасидаги темир тўсиққа бориб урилиши оқибати ёнғин келиб чиққани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар